Ozbekiston hojalik huquqi

Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб қоидалари-

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши кафолати

 

Тошкент давлат юридика институти

“Хўжалик ҳуқуқи ва хўжалик

процессуал ҳуқуқи” кафедраси

профессори Омон Оқюлов,

ўқитувчиси Бунёдбек Ибрагимов

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида “Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.” деб, мустаҳкамлаб қўйилган. Конституцияда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш эрикинлиги давлат томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб кафолатланиш ва ҳимоя қиланиши белгиланган.

Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги чекланиши мумкин эмас, фақат истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун  тадбиркорлик фаолияти ёки муйаян тадбиркорлик фаолияти турлари билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтиб, рухсатнома олиши белгиланиши мумкин. Бундан асосий мақсади давлат хавфсизлигини таъминлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, фуқаролар ҳаётини ва жамият, фуқаролар ва ҳудудий жамоалар қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Шунингдек, рухсат бериш тизими тадбиркорлик фаолияти субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга малакасини, шунингдек уларнинг ўз фаолияти бўича мулкий жавобгарлик лаёқатини мавжудлигини текшириш учун лозим ҳисобланади. Аммо бу давлат хизматчиларига ўз ваколатларини суистеъмол қилишга имкон яратиб,  тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва амалга ошириш учун ноқулайликлар яратиб, тўсиқ бўлмаслиги керак.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маьрузасида “охирги йилларда тадбиркорлик соҳасида ўз ишини очиш учун рухсат олиш, солиқ, молия ва статистик органларига ҳисобот топшириш масалаларини тартибга солиш бўйича анча ишлар қилинди ва қилиняпти. Буни рад этиб бўлмайди, лекин бу соҳада бажарадиган ишларимиз ҳали кам эмас” деб таъкидлади. Ҳақиқатда ҳам, тадбиркорлик соҳасида ўз ишини очиш учун рухсат олиш борасида кўплаб жуда муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 август №357-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ва у асосида тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 май №ПҚ-357сонли “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби такомиллишди ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга кенг йўл очиб берди. Ушбу қарорлар билан “битта дарча” усулини жорий қилиниши жуда муҳим воқеа бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрда ПҚ–186-сонли “Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган рухсатномаларни сонини қисқартириш ва тартиб қоидаларини соддалаштириш мақсадида, муйаян соҳалардаги рухсат берувчи ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ва

Ушбу қарорлар билан тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, расмийлаштиришнинг босқичма-босқич рўйхатдан ўтказиш принципига ўтиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида тадбиркорлик фаолияти субъектларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказишда:

биринчидан, розилик берувчи ташкилотлар сони кескин қисқартирилиши;

иккинчидан, барча келишиб олиш тартиботлари тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда рўйхатдан ўтказадиган фақат битта ташкилот доирасида амалга оширилиши таъминланди.

Президент Ислом Каримов 2010 йил 12 ноябрдагиЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси маърузасида таъкидлаганидек бу соҳада бажарадиган ишлар кўп. Хусусан, Президентимиз бошқарув тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатъий чекланган рўйхати ва турларини аниқ белгилаб қўйиш, қонунда назарда тутилмаган ортиқча рухсатнома ва рухсат бериш тартиб-қоидаларининг янги турлари киритилишини қонун билан кескин тақиқлаш зарурдеб таъкидладилар.                             

Шунингдек, Президентимиз “кичик бизнес субектларининг энергия, газ, сув ва канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа шу каби муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши ёки уларни қуришда иштирок этиши учун рухсат олиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш масаласи бўйича ҳам дастурда аниқ чора-тадбирлар белгиланиши ва уларнинг ижросини қатъий назоратга олиш даркор” деб айтдилар.

Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ўйлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида давлат органлари рухсат бериш тизими тўғрисида қонун, шунингдек айнан тадбиркорлик  фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб қоидалари тўғрисида ҳам қонун мавжуд эмас. Бу муносабатлар, қонуности ҳужжатларида ҳар битта соҳанинг ўз хусусиятидан келиб чиқиб белгиланган бўлиб, ягона ва умумий тизим мавжуд эмас.

Шунинг учун, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик фаолиятига янада кенг йўл очиб бериш ва уни ривожлантиришга хизмат қилади деб ўйлаймиз. Шунинг учун, Тошкент давлат юридик институти профессор ўқитувчилари томонидан«Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилда ва тегишли органларга жўнатилди.

Қонуннинг асосий мақсади тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тизимида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза этиш ҳисобланади.

Ушбу қонунда тадбиркорлик фаолияти соҳасида тартиб қоидаларнинг асосий тушунчалари, тамойиллари ва унга қўйилган асосий талаблари, шунингдек рухсат берувчи ҳужжатлар ва уларни расмийлаштириш тартибини белгилаш лозим. Жумладан, хўжалик фаолияти соҳасида рухсат бериш тизимининг амалга оширишнинг ҳуқуқий ва ташкилий тамойилларини ва рухсат берувчи ҳужжатлар бериш бўйича ваколатли рухсат берувчи органлари фаолияти тартибини, рухсат берувчи ҳужжатларни, дубликатини бериш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш асослари ва тартиби белгилаш лозим.

Мазкур қонун хўжалик фаолиятларини лицензиялаш соҳасидаги муносабатларга (хўжалик фаолиятининг айрим фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияни олиш билан боғлиқ рухсат берувчи ҳужжатларни бериш билан боғлиқ муносабатлардан ташқари), экспортни давлат томонидан контрол қилиш, молия хизматлари бозорини давлат томонидан тартибга солиш, давлат сирларин сақлаш(давлат сирлари билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш), рақобатни ҳимоя қилиш, шунингдек, қуроллар, портловчи моддалар, кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар билан боғлиқ операцияларга рухсат бериш тизимига, ядро энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги рухсат бериш тизимига тадбиқ этилмаслиги керак. Ушбу соҳа жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш учун алоҳида тартибга солинади.

         Ушбу қонунда рухсат берувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда сансалорликни олдини олиш мақсадида сукут аломати розилик тамойилини белгилаш таклиф қилинмоқда. Яъни агарда хўжалик юритувчи субъект ёки вакили белгиланган тартибда ариза ва ҳужжатларни топширган бўлсада, Қонунда белгиланган муддатда рухсат берувчи ҳужжатни ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор берилмаган ёки юборилмаган бўлса, хўжалик юритувчи субъект рухсат берувчи ҳужжат олмасдан хўжалик фаолияти ёки хўжалик фаолияти турларини амалга ошириш ҳуқуқини вужудга келиш тамойили қонун ҳужжатлар белгилаб қўйиш. Бу рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда маъсулиятини оширишга хизмат қилади деб ўйлаймиз.

         Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг рухсат берувчи органларга аризаларини қайд этиш тартибини такомиллаштириш ва аризаларни ўз вақтидан кечиктириб қайд этишни олдини олиш мақсадида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳисоби юритилиб, улар рўйхатдан ўтказилган санаси ва номерини кўрсатган ҳолда аризачи 1 нусхада дарҳол берилаши ёки почта манзилига юборилишини белгиловчи қоидани киритиш таклиф қилинмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасида таклиф қилинаётган нормалардан яна бири бу қонун ҳужжатларига моддий техник базасига мувофиқлиги тўғрисидаги декларация иститутини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Қонун ҳужжатларига моддий техник базасига мувофиқлиги тўғрисидаги декларация  – хўжалик юритувчи субъект тегишли қонун ҳужжатларига ўз моддий техник базасининг  мувофиқлиги ҳақида рухсат берувчи орган ёки инспекция вакилини хабордор қилувчи ҳужжат. Хўжалик юритувчи субъект ушбу услубда рухсат берувчи ҳужжатни олмасдан хўжалик фаолияти ёки хўжалик фаолияти турларини амалга ошириш  ҳуқуқини олади. Бунда хўжалик юритувчи субъект декларациядаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарликни ўз бўйнига олади. Бу рухсат бериш тизимида рухсат бериш усулидан мурожаат қилиш усулига босқичма босқичма ўтишга имкон беради. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошлашни лебераллашишига хизмат қилади.

Ушбу қонунда рухсат берувчи органларларнинг хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларини бир неча рад бор рад қилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга тўсиқ бўлишини олдини олиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун аризаларни қайта кўриб чиқишда олдинги ёзма хабарномада кўрсатилмаган асослар билан рухсат берувчи ҳужжатларни беришни рад этишга йўл қўйилмайди, деган нормани киритиш таклиф қилинмоқда. Бу рухсат берувчи органлар томонидан бир неча бор турли хил асосларда рухсат берувчи ҳужжатни беришни рад қилишни олдини олар эди.

         Умуман олганда ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти,  хусусан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этади деб ўйлаймиз.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: